avatar
Куч
245.65
Рейтинг
+97.35

Razakov Azamat Husenovich

Мақолалар

Муаммоли укитишда бадий баён этиш

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан

Ҳозирги вақтдаги турли туман буюмлар қадимги Миср цивилизациясидан яхши тасаввур бериб турибди. Қадимги кишиларнинг кўмилган жасадлари билан бирга буюмлар қолдириш одати ҳам биз узоқ авлодларга ёрдам берди. Ўша пайтда хазина изловчилар устидан бўлган суд ҳақидаги ғалати бир хужжат сақланиб қолган. Ана шу хазина изловчилар қабрлардан бирига яширинча киришган ва одил судлов кўлига тушиб қолишган. Бу қадимги цивилизация узоқ вақтгача ярим афсона бўлиб келган эди. Бироқ 1922 йилда инглиз археологи Говард Картер қандайдир мўжиза туфайли таланмай қолган қабрга тирқиш орқали қараб ёш фиравн Тутонхамонга мансуб бўлган ҳақиқий рузғор буюмларини кўргач, одатдаги барча тасаввурлар ағдар-тунтар бўлиб кетди. Мисрдаги бу топилмалар ХХ асрда бутун дунёга шов-шув бўлиб кетди. Мақбара ичидан Қадимги Миср саройларига оид анчагина бойлиқлар олтин ва кумушдан ясалган хайкалчалар, турли-туман уй-рўзғор буюмларига оид бадиий безак берилган идишлар, мухрлар топилди. Шунинг учун ҳам Қадимги дунёнинг ноёб иншоотлари ва хайкалтарошлик ёдгорликларини Дунёнинг етти мўжизаси деб аташди. Бундай мужиза эхромларнинг энг юксаги фиравн Хуфу    (Хиопс) пирамидасидир. Иккинчиси, етти иқлимда йўқ «Боғи Эрам» деб номланган Бобилдаги (хозирги Ироқ давлати худудида) Семирамиданинг самовий боғларидир. Учинчиси эса кичик Осиёнинг Эфес шахридаги Юнон худоси Артемида Ибодатхонаси дунё мужизасининг учинчиси бўлиб мармардан ишланган қариб 120 йил давомида қурилган ва мелоддан аввал 550 йилга яқин тугалланган. Кошона ғоят хашаматли қилиб безатилган. Пештоқига ноёб хайкалчалар ишлатилган. 356 йилда Герострат деган кимса ном чиқариш мақсадида ибодатхонага ўт қўяди, лекин унинг номи тарихда бемани вахшийлик рамзи бўлиб қолади.


Соғлом маънавий мухит - ғоявий тарбия самарадорлиги омили

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан

         Биз мустақиллигимизни асраб-авайлаб, унинг қадрига етадиган, ўз билими ва меҳнати билан уни мустаҳкамлаб, мангулик пойдеворини яратадиган баркамол авлод тарбияси ҳақида қайғурар эканмиз, диққат марказимизда ҳамиша ана шундай соғлом дунёқарашга эга ёшларимиз камол топадиган маънавий муҳитни қарор топтириш муҳим вазифа бўлиб қолади.


Самарқанд шаҳри стратегик режасининг мақсад ва стратегияларини жорий қилиш механизми

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурида туризм республика хизмат кўрсатиш соҳасининг асосий тармоқлари қаторига киритилган.

Туризм истиқболда Самарқанд минтақасининг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, ҳудуд туристик маҳсулоти мажмуини яратишга жалб қилинган бир қатор иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларининг ривожланишига туртки беришини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Самарқанд минтақасида юқори самарали ва рақобатбардош туристик мажмуани шакллантириш” янги стратегик мақсад белгиланган. Ушбу мақсадга эришиш учун бугунги кунда ҳукуматнинг ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётни ривожлантириш вазирлигининг асосий ҳаракати қуйидаги тактик масалаларни ечишга қаратилган:

-         Республикада туризм инфратузилмасини ривожлантириш;

-         Самарқанд минтақасига туристлар оқимини кўпайтириш;

-         Самарқанд минтақаси иқтисодиётига туризм ҳиссасини ошириш.

Туризм соҳасини ривожлантиришни давлат томонидан бошқариш ва қўллаб-қувватлашнинг асосий механизми республика даражасидаги ва шу асосида ишлаб чиқилган туризмни ривожлантириш бўйича вилоятларнинг мақсадли дастурларида ўз аксини топган. Ҳозирги кунда Самарқанд вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш “2015 йилга қадар Самарқанд вилоятида туризмни янада ривожлантириш, туристик хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва йўналишларини кенгайтиришга қаратилган” дастур асосида амалга оширилмоқда.


Аҳмад Дониш ижодида – демократик ғоялар

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан

Маънавият оламида “Ислом гумбази” деб эъзозланган Бухорои шариф-дан кўплаб олиму-фузалолар, адиблар етишиб чиқиб, Туронзамин адабиёти ва маданияти юксак чуққиларга олиб чиқишга улкан хисса қўшганлар. Ана шундай  маънавият дарғалари орасида шоир, хаттот ва меъмор, маърифат тарғиботчиси, давлат арбоби Аҳмад Дониш сиймоси алоҳида ажралиб туради.


Чет тили дарсларида матнлар устида ишлаш технологиялари хаки да баъзи мулохазалар

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан

Тезкор ва нихрятда кенг ахборотлар, инновацион жараёнлар даврининг авлоди булган бугунги кун ёшларига таълим-тарбия бериш анъанавий ёндашувни узгартиришни талаб этмовда. Даре жараёнини тубдан янги педагогик техналогиялар билан бойитишни такозо этмовда, яъни укитувчининг мутлок хокимлигидан воз кечиш, укувчининг муставдл фикрлашига шароит яратиб бериш, уларнинг берилаётган маълумотларни узлаштириш, киёслаш, тахлил килиш ва хаётга тадбик этиш даражасига етказишига каратилган усулларни ишлаб чикиш ва амалда куллаш хозирги кун талабига айланган. Хусусан чет тиллар укитилувчи укув даргохларида матнлар устида ишлаш оркали талабаларнинг огзаки нуткини устириш, керакли маълумотларга эга булиш, ва амалда тадбик эта олиш каби катор услубий амаллар укув жараёнида асосий уринни эгаллайди. Бунда матнларни тугри танлаш, яъни мутахасислик буйича мое келувчи матнлар тупламига эга булиш талаб этилади.

Матн бу — маълумот олиш объекта. Матнлар бизга турли йуналишдаги маълумотлар манбаи булиб хизмат килади. Машхур тилшунос олим И.А.Зимняянинг фикрича, нутк фаолиятининг предмета — фикр, унинг махсули эса — матн, деган фикрни билдиради. Шундай экан, матнда гапирувчи ва ёзувчининг фикри мужассамлашган булади. Матн хавдда гапираётганда талабадан нафакат матнда берилаган маълумотлар, балки матн хакидаги шахеий фикр — мулохазалари хам суралса, талабада олинган маълумотларни тахлил килиш, хаётий мисоллар билан таккослаш узининг мустакил фикрига эга булиш, атрофда содир булаётган вокеа -ходисаларга муносабат билдира олиш каби катор куникмалар ва малакаларни ривожлантириш имконини беради. Аксарият холларда чет тили дарсларида матн устида ишлаш деганда матнни укиб таржима килиш ва ундаги грамматик ходисаларни урганиш билан чекланилади. Бундай ташкил килинган дарелар бугунги кун талабига жавоб бермайди.


Ёшларни жисмоний шакллантиришда валеологиянинг роли.

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан

Валеология — саломатлик ёки қандай қилиб соғлом  булиш мумкинлиги ҳақидаги фан бўлиб, тиббиёт фанидан тубдан фарқ қилади. Тиббиёт уз олдига турли касалликлар табиати, уларнинг келиб чикиш сабаблари, касалликларнинг олдини олиш ва даволаш вазифаларини қуйса, валеология саломатлик табиати, соғлом  бўлиш омиллари ва механизми масалаларини ечади.

Соғлом  инсон исталган жамиятда катта кучга эга яратувчилик вазифасини бажаради, қувонч, интеллектуал ва жисмоний қобилиятнинг манбаси ҳисобланади. Инсон эхтиёжи булмиш саломатликни мустаҳкамлаш долзарб муаммо бўлиб келмокда. Бундан жамиятнинг ҳар бир аъзосида инсон хаётида энг муҳим бўлган  саломатликка бўлган  муносабатини тарбиялаш масаласи ётади. Бунинг учун соғлом  инсон моделини, педагогик назорат тизимини ва жисмоний камолотга эришишнинг эффектив усул ва услубларини ишлаб чикиш лозим.

Жамиятда соғлом  хаёт тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмонан соғлом, маънан бой ёш авлодни тарбиялаш, фуқароларни жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишга кенг жалб этишни таъминлашга йуналтирилган, комплекс тадбирларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида 2005 йилни «Сиҳат саломатлик йили» деб эълон килинганлиги муносабати билан вазирлар махкамаси «Сиҳат саломатлик йили» давлат дастури ҳақида қарор кабул қилинди. Ушбу қарорда Республика Олий ўқув юртларида «Валеология асослари» фанининг уқув дастурини ишлаб чикиш кераклиги айтилган.


Баркамол авлодни миллий ғоя рухида тарбиялашда миллий кураш сабоқлари.

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан

Мустакил Ўзбекистоннинг порлоқ келажагини таъминлаш учун теран фикрли, ҳам жисмонан, ҳам маънавий жихатидан етук ва баркамол авлодни тарбиялаш, вояга етказиш давлат сиёсатининг бош масаласидир.

Мамлакатимизда ёшларни камол топтириш, уларнинг калбида миллий ғоя, миллий мафкура, Ватанни англаш, умумбашарий қадриятлар рухида тарбиялаш масалаларига катта эътибор берилиб, давлат сиёсатининг асосий, улуғвор йуналишларидан бирига айланиб бормокда.

Баркамол авлод тарбияси миллий ҳамда умуминсоний характерга эга бўлиб, у барқарор ва баркамол жамият асосийдир. Шу сабабли инсоният пайдо бўлган дан бошлаб шу кунгача у жамиятда мавжуд барча институт ва фуқаролар олдида турган долзарб масала бўлиб келмокда.

Ўзбекистонда мустакиллик йилларида жисмоний ва маънавий баркамол авлод тарбияси масаласи давлат сиёсатининг устивор йуналишларидан бирига айланди.


Самостоятельная работа студентов с текстами

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан

Цели и задачи обучения иностранному языку по современной программе, особенности содержания и методики преподавания предмета на начальном этапе обучения, а так же факторы обуславливают необходимость повторения и систематизации нужного языкового материала, целенаправленную, управляемую активизацию его в процессе выполнения упражнений всех типов. Это в свою очередь требует совершенствования методики работы с текстами, интенсификации самостоятельной работы студентов, постоянного контроля их обученности по всем видам речевой деятельности и аспектам языка, воспитания у них заинтересованного отношения к обогащению своего словарного запаса.


Milliy me’morchilikda qishloq turar-joy binolarining an’anaviy va zamonaviy shakllanishi

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан

Prezidentimiz Islom Karimovning 2009 yil 3 avgustda qabul qilingan “Qishloq joylarda uy-joy qurilishi ko‘lamini kengaytirishga oid qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi qarori barchaga manzur bo’lmoqda.

           Bugungi kun ertaga biz uchun o'tmish bo'lib qoladi. O'tmish-bu tarix. Har bir xalqning, har qaysi millatning o'ziga xos uzoq-yaqin tarixi, o'tmishi bo'lgani kabi biz bilgan va bilmagan shahar va qishloqlarining ham o'z tarixi bor. Har kim o'z tug'ilib o'sgan joyining tarixini, o'z urug'i va ajdod-avlodlarining kechmishini ozmi-ko'pmi bilishi kerak. Bu esa insonning o'zini va o'zligini anglab etishi, tushunib olishi uchun ham zarur. Demak, me’morchilik kishilik jamiyati taraqqiyotining ilk bosqichlaridayoq  paydo  bo’lgan. Ibtidoiy odam tabiat kuchlaridan o’zini muhofaza qilish uchun zarurat tufayli oddiy boshpana va chaylalar qurgan. Asta-sekin u qurilayotgan binoning ko’rkam bo’lishiga ham e’tibor berib, go’zallik qonunlari asosida ijod eta boshlagan. Arxeologlarning ilmiy izlanishlari natijasida  Toshkent shahri hududida qad ko‘targan eng qadimiy qishloq va ilk qo‘rg‘on — Chochkatning xarobalari (mil. av. VI a. — mil. XVI asrlar)da topilgan.


Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда ўқувчи-талаба ёшлар спортига қаратилган эътибор

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, дастлабки эъти-борни ёшларга қаратди. Соғлом авлод мустақил Ватанимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлиши муқаррардир.

            Муҳтарам президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек – “Ёшларга эътибор – келажакка эътибор”дир. Ёшларни, жумладан, ўқувчи-талаба ёш-ларни ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг бош мезони ҳисобланади.

            Инсон саломатлиги жамики бор нарсанинг ҳаммасидан устун ва қиммат туради. Айниқса, инсонни энг ёшлигиданоқ соғлом қилиб тарбиялаш уни ҳар томонлама етук шахс қилиб тарбиялаш эса ундан ҳам қиммат туради. Соғлом турмуш тарзини яратишда спортнинг ўрни бениҳоядир.


Climate responsivity of buildings with mad break structures

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан

Climate responsive buildings are widely evident in traditional architecture of Central Asian countries. Famous Arabic geographer Ibn Khaldun, after his travel to Central Asian countries, describes in his “Muqaddima” the architecture of these countries he knew in this way: “The craft of architecture is the first and oldest craft of sedentary civilization. It is the knowledge how to about using houses and mansions for cover and shelter. This is because man has the natural disposition to reflect upon the outcome of the things. Thus, it is unavoidable that he must have walls and roofs to intervene between him and those things on all sides”.


Қаламтасвир фанидан назмий шарҳлар.

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан

Табиат  инсонга жуда кўп нарсаларни инъом этади ва бунга жавобан эътибор, муҳаббат  ва ғамхўрлик, маъсулият  талаб қилади. Бу эса бизнинг виждонимиз садоисидир. Ҳақиқий маданиятли киши табиатнинг жамият тараққиётидаги роли ва ўрнини чуқур тушунади. Бу ҳақда Ўзбекистон халқ шоири Э.Воҳидов қуйидагича таъриф беради.

 

Замин чексиз, само мулкида танҳо,

Тирик сайёраким, балқиб туради.

Ҳар лаҳза у борлиқ ва йўқлик аро,

Симоб қатрасидек қалқиб туради.

 


Экологик сиёсатни бошқариш назариясида инвайронментализмнинг миллий ва умуминсоний хусусиятлари

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан

Ҳозирги даврда ҳар қандай жамиятнинг мавжудлиги, бир томондан, муайян миллатнинг экологик сиёсий манфаатларини муҳофаза қилиш эҳтиёжларидан келиб чиққан қадриятларига, иккинчи томондан эса,  умуминсониятнинг табиий атроф-муҳитни қадрият сифатида эътироф этиб уни муҳофаза қилишни ҳаётий заруриятлигини англашига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Бошқача айтганда, инсоннинг табиатга антропоген, антропотехноген ва антропополитик таъсир фаолияти мавжуд глобал экологик маконга мослашиш эҳтиёжини ҳам, инсоният цвилизацияси келажагини таъминлаш, яъни авлодлар яшаши учун қулай экологик муҳитни яратиш учун ҳаётий муҳим эҳтиёжларини чегаралаш заруриятиниҳам кучайтирмоқда. Айнан шу эҳтиёжлар ва манфаатларнинг мувозанатини таъминлаш заруриятини англаш, уни амалий фаолиятига асос қилиб олиш халқаро экологик сиёсий муносабатларда миллий давлатлар мавқеини белгилаб бермоқда.